Тош қоп

Category: Poetry
Темир боғли катта қоп,
Кучинг етса, очиб-ёп.
Агар чиқа олмасанг,
Ўлишлигинг турган гап!
Темир қопга солдилар,
Оғзин боғлаб олдилар.
Тегирмонда тортишга
Навбат кутиб қолдилар.
Қопнинг тегини қириб
Суяк тортар тегирмон.
Тегирмоннинг тошлари
Бари — ўткир темирдан.
Тегирмончи хўп қарғар,
Тортгани унмас, қон-а?
Шу қон билан тўқ бўлур
Подшо деган оч кана.
Тегирмон кон тортмасин,
Ел қанотин қоқмасин,
Элиинг азиз кунлари
Гам-ташвишда оқмасин!
Темир қопни ечингиз!
Тегирмонни бузингиз.
Найза билан подшонинг
Қорнин ёринг, ўзингиз.
1943