Беморликдан сўнг

Категория: Поэзия
Мен тузалдим. Тарқади бошни
Ойлар бўйи чулғаган туман.
Манглайда тер...
Бу, ёз тонгининг
Биринчи соф шабнамисимон.
Кўзим очдим, дунё кенг, ёруғ,
Ҳар бир нарса шодликка эга.
Мен онадан туғилиб янги
Келгандайман худди дунёга.
Ҳаёт, ёшлик, севги ва бахтнинг
Қувноқ акси каби қаршимда
Тип-тик турар у ҳамшира қиз,
Момиқ қўли менинг бошимда.
октября 1943