Чўлоқ

Категория: Поэзия
Чўлоқ бўлиб қайтдим ёнингга,
Юз ўгирма! Қарши олгин-да!
Душман узиб олди оёғим,
Тиз чўкмаган эдим олдида.
У йиқитди минаси билан,
„Тиз чўктирдим!‟ дея бўлди шод.
Қўрқиб кетди ва ҳайрон қолди,
Обқсиз тик тургандим кушод.
Ер ачинди қонимни кўриб,
Тол, тераклар йиғлади шу чоқ.
Қўлларимдан ушлаб турғизди,
Онам каби бу азиз тупроқ.
Биз ярадор ўн бешта ўқчи,
Кучимиз зўр, асло енгилмас.
Ёв билсин: биз қўл-оёқсиз ҳам
Тиз чўкувчи кишилар эмас.
Бир оёқмас, юз оёқ кетсин,
Юрти.м қарич ерин бермайман.
Ерик берсам соғ оёқ билан
Қайси ерни босиб юргайман!
Чўлоқ бўлиб қайтдим ёнингга
Қарши олма мени ўксиниб:
Номус бутун, юрак соф қайтди,
Шу эмасми чин инсон ҳусни?!
01.10.1943