Бурлиган

Категория: Поэзия
Ёрим менга қирлардан
Териб кепти бурлиган.
Севганлигимни унга
Айтолмай термуламан.
Меҳмон қилар дилбарим
Мени бурлиган билан,
Билмас лекин, лаблари —
Пишиб турган бурлиган.
8 октября 1943