Бурга

Категория: Поэзия
Ёрим билан қўл ушлашиб биз,
Анҳор бўйлаб кетиб борамиз.
У сурилар ва одим сайин
Яқинлашиб борар орамиз.
Кета туриб, момиқ қўл билан
У белимдан маҳкам қучоқлар.
Ўйламовдим, бу қора бахтим
Гуллаб-яшнар, шуидай чарақлар...
Бурним кўва бетларим чўтир,
Наҳотки, мен чиройли бўлсам!
Севар балки мени, деб ўйлаб
Бир ўпай деб, лаб чўзганим дам,
Кимдир менинг чап биқинимни
Чимдиб олган каби сезилди;
Мен уйғондим, бу ширин тушим
Энг қизиқ бир ерда бузилди.
Чап қўлтиқни чап қўлим билан,
Пайпасладим: нима уйғотди?
Мени чақиб тушимни бузган
Қора бурга экан, лаънати!
Нима дейсан, ахир, сен бунга!
Умримда бир шунлай туш курсам
Ҳазиллашиб ё ғаразданми
Бурга чақиб бузди уни ҳам.
Аччиғимдан бу шум бургани
Қувиб тутдим, ўлдирдим эзиб.
Ўч олгандай бўлдим мен аввал,
Сўнг ўкиндим фойдасиз сезиб.
Оз юрмадим, Абдулбасирдек
Муҳаббат деб, жонни қўлтиқлаб.
Бурга каби ва бурга бузган
Муҳаббатдан чиқарми бир гап?
Шундай, бахтинг чаппадан келса,
Чиқар унинг бургалари ҳам!
„Ошиқ" мен деб, чимдиб олувчи
„Бурга“ларни, айтинг, не қилсам?!
октября 1943