Дўстимга

Категория: Поэзия
(А.А.)*
Қайғурма, дўст, ёш ўламиз деб,
Биз умрни сотиб олмадик.
Ўзимизча яшаб ҳам унга
Қўймаймизми истаганда чек?
Белгиламас умр узунлигин
Кексалик ва яшаган йиллар.
Балки, ушбу ўлим бизларга
Битмас мангу умр келтирар?
Мен онт ичдим жондан кечишга,
Сақлайман, деб, юртим, элимни.
Юзта бўлса жонинг ҳаммасин
Сен шу йўлга бермас эдингми?
Шодлантирар элнинг ҳар кунги
Ғалабасин доим эшитмоқ;
Қандай зўр куч чет юртда ўзни
Халқинг билан бирга ҳис этмоқ.
Ўз жонимни сақлаб соғ қолсам,
Ўлим менга тегмасдан ўтса;
Шу ҳам тирикликми,— „хоин“ деб,
Халқ бетимга тупуриб кетса?!
Йўқ, керакмас менга бу „соғлиқ‟
Қалбим унга муҳтож ҳам эмас.
Йнсонманми, эл ўгай қилса,—
Ер ҳам менга қултум сув бермас!
Йўқ, қайғурма, дўстим, умримиз —
Халқ умрининг кичик гуллари;
Биз сўнсак ҳам бизнинг учқундан
Ортиб борар унинг нурлари.
Ботирлик ва ҳалққа садоқатни
Исбот этдик — бўлдик фидокор.
Бизнинг ёшлик шуадай ҳислар билан
Бўлган зди кучли ва донгдор.
Қисқарса-да умр,
Ёшлигимиз
Бекор ўтди, дема мабодо: :
Айтсин ёшлар: шундай яшасанғ,
Шундай ўлсанг эди дунёда.

*А.А. — татар йозувчи Абдулла Алиш.
октября 1943