Хаёл

Категория: Поэзия
Толиқтирди қамоқ ҳаёти,
Кунлар, тунлар ўтар бир хилда.
Ўлдирди бу танглик, эрксизлик,
Жасоратни, умидни дилда.
Тош деворлар олди шодлигим,
Қариб қолдим, юрагим яра.
Эшигимга борсам, эшик қулф,
Ойнагимда темир панжара.
Дор оғочи кутаци ҳар тонг,
Қайғу, қайғу, яна қайғуриш...
Ҳаёт менга бир ширин хаёл,
Шодликларим фақат оғир туш.
Онда-сонда панжара ошиб,
Тонг нурлари кўкдан қуйилар.
Ол рўмолин ёпиниб шунда
Бахтим келган каби туюлар.
Севган ёрим каби у кулиб,
Ўпган каби бўлар лабимдан;
Ва чақириб эрк байрамига,
Етаклаган каби баримдан.
У дер гўё: „мени беҳуда —
Кутмадинг сен ҳар кун термулиб.
Олиб келдим сенга эрк, ҳаёт,
Умринг тонги каби барқ уриб‟.
Хаёл, хаёл!.. лаззатли хаёл,
Ҳар вақт менга сен ёр экансан.
Top зиндонда нима қилардим,
Яхшиямки, сен бор зкансан!
Биламан, йуқ мен учун ҳаёт,
Бир умидим кулажак аммо:
Халққа бахту, ҳаёт бахш этиб,
Зафар тонгги отар мусаффо.
ноября 1943