Қотилга

Категория: Поэзия
Тиз чўкмайман, қотил, каршингда,
Тутқун қилсанг, қулдек эзсанг ҳам.
Ўлсам тикка туриб ўламан,
Болта билан бошим кессанг ҳам.
Сендайларнинг мингтанг ўрнига
Афсус, отдим, юзтанғни — бу кам.
Қайтиб боргач, узр сўрайман,
Мен халқимдан шунинг учун ҳам.
ноября 1943