Қул

Категория: Поэзия
Қўрққанидан ёв олдида у
Дир-дир титраб кетиб мажоли,
Жанг қизиган чоқда майдонда
Ташлади у қўлдан қуролин.
Душман уни сўкиб, жекириб,
Қўлларини бураб бойлади
Ва устига тоғдай юк ортиб,
Ўз юртига қараб ҳайдади.
Кетиб борар, йўлга қон томар,
Юки оғир, қамчилар еган...
Шамдай гўё эриб боради,
Обкаш каби қадди букилгап.
Инсон туси, одам сифати,
Айтинг борми бу бечорада?
Оёқ-қўли, ҳаттоки жони
Хўжайиянинг ихтиёрида.
Инсонларча кун кўролмайсан,
Ўзинг кесдинг ҳаёт йўлингни,
Душманларинг олдида, йигит,
Кўтарганда қўрқиб қўлингни.
Еки кураш адолатни деб,
Ёки танла аянч қулликни,
Биринчи йўл бахш этади шон.
Иккинчиси—оғир хўрликни.
января 1943