Қиз қўшиғи

Категория: Поэзия
Мен узатдим уни урушга,
Юрагимнинг сўнмас қуёшин.
Мен узатдим уни урушга,
Муҳаббатим бўлсин йўлдоши.
Оғир бўлди ундан айрилмоқ,
Эзилади кўнгил, не чора!
Оғир менга ундан айрилмоқ,
Роҳат бўлар кўришган чоғда.
Унга азиз ҳамма нарсадан —
Менинг севгим ва соғинишим.
Менга азиз ҳамма нарсадан —
Ботирлиги ва соғ бўлиши.
июня 1942