Сўнгги хотира

Категория: Поэзия
Ширин сўз билан
Бағишлаб ором,
Қилдингми мени
Сен ўзингга ром?
Кексаман энди,
Бу не тулкилик?
Сарғайдим, оздим,
Ҳолим кулгили.
Сени кўргани
Кезаман бунда,
Юрагим титрар
Безгакдай шунда.
Музлаб, ёнаман
Ёшлик сингари.
Сендир дунёда —
Севган дилбарим.
Ортиқ керакмас
Нозли кулишинг,
Севиб сийпашииг
Сочим кумушин.
Сен ёшлигимдан
Сўнгги хотира.
Бир кулсанг,
Менга —
Шу ўзи етар,
Шу ўзи етар!
октября 1943