Юпатиш

Категория: Поэзия
Юртга қайтсанг, ўрнинг тўр бўлар,
Ёш болалар ўрайди қатор.
Бунда сени қайғулар эзса,
Унда шодлик, зафар юпатар.
Сен сўзларсан жонли ҳикоя
Бизнинг махфий курашдан роса.
Ҳикоянгда бўлган ёлқинни
Зийрак ёшлар наҳот кўрмаса?
Биз айтамиз шунда, зарур-мас
Мақтов, совға, гулдаста — жами.
Энг зўр совға; ҳаммамиз учун
Дўст халқларнинг зафар байрами!
Юртга қайтгач, меҳмондай яна
Кезишармиз қишлоқма-қишлоқ.
Она юртнинг вино, ароғин,
Қимизин ҳам уражакмиз оқ.
Ишон, дўстим, келар шундай куи,
Хафа бўлма, умид сўнмасин!
Алиштирар Қозон Кремли
Тездан ифлос миррман тюрьмасии.
Маскат келар, қутқазар бизни,
Қозон келиб етаклар, йўқлар,
„Челюскин“ни муздан қутқазгандай,
Қўл қисишар қутлаб ўртоҳлар.
Байрам бўлар, дўстим, бизнинг ҳам
Бу байрамга бордир ҳаққимиз:
Энг муҳими — бажариб келдик
Халққа ичган эзгу онтни биз.
октября 1943