Ёш она

Категория: Поэзия
Қишлоқ ёнар...
Шафақ нуридай
Ўйнар кўкда ёнғин шуъласи.
Ёнган уйнинг остонасида
Ётар эди она гавдаси.
Олти ойлик боласи йиғлаб
Т аталайди сўлган кўкрагин,
Тортиб сўрар ва тўхтаб қарар,
Унинг мурғак кўзлари ғамгин.
Жаллод ўзи қочмоқда ғарбга,
Ҳолдан тойган, айланган боши.
Қувар уни хун ва қасос деб,
Она қони, боланинг ёши.
Қўшни қизи Сарвар уйидан
Чиқди бола сасин эшитиб;
Кўриш билан донг қотиб қолди,
У ўликнинг устига етиб.
У болани қучоқлаб олди,
Ёшин артди, ўпди, юпатди,
Yftra олиб келди, сут берди,
Кўлларига олиб ўйнатди.
Эркалади тиззаларида,
Она ҳисси уйғонди унда.
Бола кулди; сўнгра „Она!‟ деб,
Қиз кўкрагин таталар шунда.
Сарвар ҳали ўн етти ёшда,
Ҳаёт йўли энди бошланар.
Кулар она меҳрини туйиб,
Она бахти билан шодланар.
Қаранг, қандай чиройли қилиб
Ювар-тарар у арзандасин.
Ёш онанинг ойнакдан ҳар кеч
Эшитилар мунгли алласи.
Қанотланар қалбим, ялласин—
Тинглаб ўтиб борган кезларда.
Раҳмат, элим! Шундай соф юрак
Берганинг-чун бизнинг қизларга.