Қўшиқларим

Категория: Поэзия
Қўшиқларим, униб қалбимда,
Она юртда гулдай балқингиз!
Қанча бўлса, сизда куч, ёлқип,
Шунча бўлар ерда ҳақингиз.
Сизда ҳамма ҳис-туйғуларим,
Сизда тоза ёшим, ўйларим.
Сиз ўлсангиз — унутиларман,
Яшасангиз — тирик бўларман.
Мен қўшиқда ёлқинлантирдим
He деса қалб, халқим — ўшани.
Қўшиқ билан дўстни мақтадим,
Қўшиқ билан енгдим душманни.
Алдаёлмас пасткашлик завқи,
Ва турмушнинг ҳою-ҳаваси.
Шеъримдаги ҳақ, олов, севги —
Ҳаётимнинг бутун маъноси.
Ўлганда ҳам қалб содиқ қолар
Шеъримдаги эзгу онтимга.
Бор қўшиғим элга атадим,
Умримни ҳам берай халқимга.
Куйлаб ўтдим шонли курашни,
Умрим ҳали кўркам ёз эди.
Сўнгги шеърим жаллод болтасига
Бошни тутган чоқда ёзилди.
Ҳур яшашга шу куй ўргатди,
Ҳам ўлишга мардона туриб.
Умрим менинг мунгли куй эди,
Ўлимим ҳам янграр куй бўлио.
26 ноября 1943