Тюрьмадаги туш

Category: Poetry
Жажжи қизим кирди тушимга
Сочларимни сийпаб таради.
„Ада, бунча узоқ кетдинг?“ деб,
Кўзларимга севиб қаради.
Мен қизимни бағримга босдим,
Шодлигимнинг йўқ ниҳояси.
Шунда билдим, нақадар кучли
Муҳаббат ва соғиниш ҳисси...
Чиқдик сўнгра кенг далаларга,
Кезиб юрдик гуллар денгизин,
Қандай яхши яшаш ва севиш!
Қандай ёруғ, эркин — ер юзи!..
Мен уйғондим. Ҳамон шу тюрьма,
Ҳамон қисар кишан қўлимни.
Нақ тепамда шум қайғуларим
Уйғонар, деб кутаркан мени...
Нега ўртар мени хаёллар,
Hera қайтмас баҳорим, ёзим?
Нега тушдир — менинг шодлигим,
Нега битмас қайғум, азобим?!
September 1943