Фрагментлар

Category: Poetry
(„Масъуд ботир“ эпоси)
Москва келар, қора зиндондан
Этажакдир бизларни озод.
Чунки унинг тонг байроғида
Ёзувлидир: „озодлик, ҳаёт“.

* * *

Қизиқтирма, ёшлик, сен қизинг билан,
Мен кексаман энди, ёшларни чақир.
Менинг белга тушган оқ соқолим бор,
Менинг бўйга етган қизим бор, ахир.
December 1943