Гуллар

Категория: Поэзия
Далаларга чиқинг, болалар!
Чопинг, ўйнанг, яйраб кулингиз!
Хурсанд бўлсин кўриб оналар,
Кўтарилсин чўккан кўнглингиз.
Дяла тўла анвои гуллар,
Хушбуйлари анқийди ҳар ён,
Бўта кўзлар, наркис... лолалар
Худди сизнинг лабингизсимон.
Шамол куйлаб силкир уларни,
Эркалайди қуёш нурлари.
Булар эзгу она тупроқнинг
Суюкли қиз ва ўғиллари.
Бунда бўлди уруш ва қирғин,
Кўтарилди ёнғин, довуллар.
Ҳалок этди қанча ботирни,
Вайрон бўлди шаҳар, овуллар.
Бу ер – қизғин оловли йиллар
Зўр курашга бўлганди майдон.
Бу тупроққа қанча ёш сингди,
Бу қирларга томди қанча қон.
Шу оққан ёш, қонлар туфайли
Халқ эришди улуғ зафарга.
Баҳор келди ёлқинлар сочиб,
Ер қопланди гули-чамбарга.
Гуллар унган шу она ернинг
Яраланган азиз бағрида,
Бу сийнанинг қандай ёнишин
Мен кўраман ҳар гул баргида.
Эй, болалар, сиз она юртнинг
Гулларини теринг дасталаб.
Озод элнинг улуғ кунларин,
Шод кунларин табрикланг эслаб.
Бу урушда, балки, сизнинг ҳам
Ўлган ота ёки онангиз.
Эслаган у сизни сўнгги дамда...
Балки, шундан яра сийнангиз.
Хуш ислари димоқни очсин,
Сиз сийпалаб ўпинг гулларни,
Тер, қон, ёшни шимиб олган ер,
Верди тазга шодлик кунларни.
Ўзингиз ҳам гулсиз, болалар,
Униб чиққан ернинг қорнидан;
Сиз ўсдингиз, ғунча очдингиз
Ота, акангизнинг қонидан.
Сизлар бизга шундай қадрли,
Суюмлисиз, жигарпоралар:
Олдиндаги оппоқ тонгларнинг
Юзингизда нурлари порлар.
Гуллар, гуллар, ўсингиз гуллар,
Қувват бериб шод кўнглимизга.
Ёвни енгиб, бу бахт, роҳатни
Олиб бердик умрбод сизга!
9 ноября 1943